Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Олот туман бўлими инспекторлари томонидан чўл ҳудудида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида 3 нафар фуқаро УАЗ автомашинасида саксовул ўсимликларини олиб кетаётгани маълум бўлди. Инспекторлар ҳуқуқбузарларни тўхтатишга ҳаракат қилишганида қаршилиб кўрсатиб, инспекторлар бошқарувидаги хизмат автомашинасига қасддан шикаст етказишфан ҳамда воқеа жойидан қочиб кетишган.
Ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилиб, прокуратура томонидан иш қўзғатилди ва йиғилган ҳужжатлар судга тақдим этилди.
Туман суди томонидан мазкур ҳолат кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисмига асосан 3 нафар фуқарога 41 миллион 625 минг сўм зарар ва жарима қўлланилди.
Шунингдек, хизмат машинасига 6 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланди ва тўлиқ ундирилди.