Ҳиндистонда ёмғир, кўчки ва чақмоқ уриши туфайли олти киши ҳаётдан кўз юмди

    Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида сўнгги 24 соат ичида муссон ёмғири, кўчки ва яшин уриши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳат олди.

    Май ойи охирида муссон мавсуми бошланганидан бери штатда 90 нафар аҳоли ҳалок бўлди.

    Сўнгги 24 соат ичида Махараштранинг турли қисмларида 200 миллиметрдан ортиқ ёғингарчилик кузатилди. Бир қатор ҳудудларда сув тошқини туфайли 80 та поезд ва 200 та шаҳарлараро автобус қатнови тўхтатилди. Пуна ва Тхана шаҳарларида мактаб ва коллежлар ёпилди.

    Ҳиндистон метеорология департаменти штат маркази Мумбай учун қизил даражадаги огоҳлантириш эълон қилди. Шаҳар аҳолисига зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмаслик тавсия этилди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates