Ҳиндистонда кўчки қурбонлари сони 140 нафардан ошди

    Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида содир бўлган кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 143 кишига етди, деб хабар бермоқда штат соғлиқни сақлаш бошқармаси.

    Аввалроқ 100 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилган эди. Кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари бедарак йўқолганлар рўйхатида.

    Чоршанба Кералада мотам куни деб эълон қилинди.

    Сешанбага ўтар кечаси муссон ёмғирларидан кейин тўрт соат ичида шимоли-шарқдаги Ваянад туманида уч бор кўчки содир бўлди. Фавқулодда ҳодиса жойида ҳарбийлар, ҳарбий ҳаво кучлари техникаси ва қидирув итлари иштирокида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Ваянад ҳудудида кўчкилар кўплаб уйларни, йўллар ва кўприкни вайрон қилди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates