Ҳиндистон: кўчки қурбонлари сони 277 нафарга етди

    Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида кўчки қурбонлари сони 277 нафарга етди.

    Бу ҳақда The Times of India газетаси хабар бермоқда.

    Штат соғлиқни сақлаш департаменти аввалроқ 163 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди. 200 дан ортиқ одам жароҳатланди. Керала ҳукумати 227 киши ҳамон бедарак йўқолганлигини тасдиқлади.

    Ҳиндистон жанубидаги Керала штатининг Ваянад туманида икки кун давом этган кучли ёмғирдан сўнг тўрт соат ичида уч бор кўчки содир бўлди. Воқеа жойида ҳарбийлар, ҳаво кучлари техникаси ва қидирув итлари иштирокида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Кўчкилар кўплаб уйлар, йўллар ва кўприкни вайрон қилди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates