Эронда автобус ағдарилиб кетди, камида 10 киши ҳаётдан кўз юмди

    Эроннинг Язд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди.

    Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар ташкилоти раҳбари Муҳаммад Али Малекзода маълум қилди.

    “Тахминан 02:30 да Бушер шаҳридан Машҳадга кетаётган йўловчи автобуси Язд-Тебес автомобиль йўлининг 140-километрида ағдарилиб кетди”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Tasnim агентлиги. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 41 нафарга яқин киши турли даражадаги жароҳатлар олди. Барча жабрланганлар Эрдекан, Мейбод ва Язд шаҳарларидаги шифохоналарга етказилди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates