Эрон билан туризм соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади

    Туризм қўмитасида Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири ўринбосари Марям Жалоли Деҳкорди билан музокаралар чоғида соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Эрон томонига охирги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари етказилди. Давлатлар ўртасида турли, жумладан, зиёрат, ҳунармандчилик, таълим йўналишлари, орқали туристик оқимларини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор берилди.

    Мамлакатларда ўтказиладиган туризм тадбирларида иштирок этиш, пресс ва инфотурлар турлар ташкил қилиш, туризм соҳасида кадрлар масаласини ошириш ва қатор масалаларда атрофлича фикр алмашилди. Барча йўналишлар ва жиҳатларни ўзида қамраган туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандумини биргаликда ишлаб чиқиш борасида келишилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates