Кўчки мамлакат жанубидаги Гезе-Гофа ҳудудида содир бўлди. Аввалроқ туман раҳбари Мисикир Митику қутқарувчилар ер остидан 20 дан ортиқ жасадни топишга муваффақ бўлганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, кўчки юз берган ҳудудда қутқарув ишлари давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Эфиопияда июль ойида бошланган ва сентябрь ойининг ўрталарига қадар давом этиши кутилаётган ёмғирли мавсум ҳукмрон. Доимий ёғингарчилик баъзан мазкур мамлакатда ер кўчкиси юз беришига олиб келади, деб хабар беради tass.ru.