Лого Лого-пв-уз

    Дарахт эккан гул қўлингиз асло толмасин

    Яшил сайёра 28 ноябр 2023 693

    Кўчат экиб, боғ яратмоқ дунёдаги энг хайрли ва эзгу амал саналади. Азал-азалдан ота боболаримиз ўз хонадонлари томорқасига илк баҳор ёки куз фаслида кўчат экиб, унга йил бўйи эътибор қаратиб, парваришлаб, то ўзини тиклаб олмагунича ўз вақтида сувини қўйиб,ўғитини солиб, тупроғини юмшатиб катта аҳамият қаратиб келганлар.

    Ҳаттоки, аждодларимиз ер билан, дарахтлар билан тиллашиб, сўзлашиб, унга ўз фарзандидек эътибор қаратиб,ана шундай чин ҳалол меҳнатлар ила гўзал боғ-роғларни яратишган.

    Миришкор боболаримизнинг ушбу меҳнатлари ила ўша вақтларда шафтолизорлар, беҳизорлар, олмазорлар, қирмизи гилосзорлар, хурмозорлар, ўрикзор, бодомзорлар, узумзорлар яралган.

    Ушбу қадриятлар йиллар оша авлодлар амалида ҳам давом этиб, бугун юртимизда Президентимиз ташаббуслари билан дарахт экиш,умуммиллий ҳаракатга айланди. Ҳар йили баҳор ва Куз мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари жадаллик билан олиб борилиб, юртимиз ҳудудлари яшил майдонларга айлантирилмоқда. Айниқса, дарахт экиш ишларига тажрибали боғбон отахонлар бош бўлиб, уларни бенуқсон ўсиши йўлида фарзандларга зарурий маслаҳатларини, насиҳатларини бериб бормоқдалар.

    Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг баҳор мавсумида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида биргина Фарғона вилоят бўйлаб жами 9,9 миллион донадан зиёд дарахт ва бута кўчатлари экилган эди. Куз мавсумида эса 40 турдаги 6,5 миллион дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш белгиланиб, лойиҳа доирасида дарахт экиш ишлари айни вақтда жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу жараёнда айниқса, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари, турли меҳнат жамоалари, ободонлаштириш корхоналари, йўл кўклам, ўрмон хўжаликларининг ишчилари янада фаоллик кўрсатиб, манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экишдек, эзгу ишларга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

    Ушбу меҳнатлар самарасидан жойларда турли боғлар яратилиб, яшил майдонлар янада кенгайтирилмоқда. Хусусан, Прокурор боғи, Шифокорлар боғи, устозлар боғи, Адлия боғи, Солиқ боғи, санъаткорлар боғи,ёшлар боғи, нуронийлар боғи, оналар боғи, депутатлар боғи, сенаторлар боғи ҳокимлик боғлари яратилиб, ушбу боғларга 1000 лаб дарахт кўчатлари экилмоқда. Ушбу кўчатлар ҳадемай катта бўлиб, ўз сояси ва мевасидан одамларни баҳраманд қилади. Мазкур боғларни қаторига Фарғонада вилоятида Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят Кенгаши саъй- ҳаракатлари билан Учкўприк туманидаги 38 умумий ўрта таълим мактабда, Тошлоқ туманидаги Ахшак маҳалласи ҳудудида, Қўштепа туманидаги Дўрмон қишлоғида “Экопартия боғлари” ташкил этилиб, у ерларга кўп турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Дарахт экиш ишларида партия фаоллари, туман ҳокимликлари мутасаддилари, депутатлар, нуронийлар ва ёшлар янада фаол бўлишди.

    -Дарахт экишдек эзгу ишлар, қон-қонимизга сингиб кетган ва бу эзгу юмуш бизга завқ беради,- дейди Учкўприклик Нурали ота. Мана бу ишларимизни фарзандларимизга, набираларимизга, келажак авлодларимизга ўргатяпмиз. Бунда жуда хурсандмиз. Ҳали бу боғлар бир боғлар бўлсинки, меваси ва соясидан халқимиз, авлодларимиз баҳраманд бўлиб, бизни дуо қилишади Худо хоҳласа.

    -Кўчаларимизда дарахтлар кўпайиб, борган сари шаҳару қишлоқларимиз янада обод ва кўркам бўлиб бормоқда. Файзли гўшалар сони ортмоқда, -дейди яна бир Фарғоналик ҳамюртимиз Маҳмуджон Абдуллаев

    -Ўзим таксис ҳайдовчиси бўлганим боис, бу яшиллик, бу гўзалликларни йўл бўйи кўриб жуда хурсанд бўлиб кетаман. Турли манзарали дарахтлар, арча, каштан, қарағай, павлония дарахтларни экилгани ва уларни яшнаб тургани кишига қанча завқ беради, -дейди М.Абдуллаев.

    -Бу дарахтлар атроф оламга, инсонларга етарли кислород етказиб бериш билан бирга атроф оламга, яқин узоқдаги чангларни, тутунларни ўзига ютиб, ҳавони тозалаб беради. Қарабсизки, дарахтлар кўп экилган ҳудудларни ҳавоси тоза ва мусаффо бўлиб кетади. Бу гўзалликларни кўриб тўғриси кўчаларимизда манзарали дарахтлар билан биргаликда мевали дарахтларни янада кўпайтириш кераклиги ҳақида ўйлаб қоламан. Айниқса, йўл бўйларида манзарали дарахтлар билан бирга мевали дарахтлар, уларда олмалар, беҳилар, хурмолар пишиб ётса нақадар чиройли манзара касб этади. Ҳам ундан еб, баҳраманд бўлган инсонлар дуо қилишади. Ўзим ҳам уйимда кўчамизга мевали дарахтларни кўп экаман. Бу орқали оиламизга барака, фаровонлик кириб келмоқда. Қўни қўшнилар эса дуо қилишиб, мевалардан баҳраманд бўлиб, хурсанд бўлиб юришади.

    Ҳа, боғ яратмоқ, ерга ниҳол қадамоқ қанчалар улуғ ва савобли иш саналади. Бугун ана шу эзгу ишларни давом эттириб, дарахт етиштиришни санъат даражасига етказиб, турли манзарали дарахтларга гўзал шакллар бериб, уйида гўзал ва кўркам муҳит яратган, дарахтлар билан бирга турли ажиб гулзорларни яратаётган ҳамюртларимизни ҳақиқатдан ҳам қўлларини гулга қиёслаймиз. Уларнинг нафақат қўллари гул, балки қалбларида ҳам меҳр оташлари қуёшдек чарақлаб туради.

    Фотима МАНСУРОВА,

    Ўзбекистон Экологик партияси

    Фарғона вилоят кенгаши матбуот ходими.

    No date selected
    феврал, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    Use cursor keys to navigate calendar dates