Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари кўриб чиқилди

    Жорий йил 5 августда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) катта вице-президенти Дениэл Рунде билан учрашди.

    Томонларнинг диққат марказида Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўлди. Мамлакатларимиз ўртасидаги сармоявий, савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликка, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига тааллуқли кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.

    Муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва аниқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида АҚШ ишбилармонлик миссияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    Учрашув якунида муҳокама этилган барча масалалар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга қатъий интилиш билдирилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates