Буюк Британияда тартибсизликлар туфайли мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди

    Буюк Британияда мигрантларга қарши тартибсизликлар бўйича мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди.

    Бу ҳақда Буюк Британия Миллий полиция бошлиқлари кенгаши (NPCC) маълум қилди.

    “13 август ҳолатига кўра, 1024 киши ҳибсга олинди ва 575 та айблов қўйилди”, дейилади хабарда.

    NPCC аввалроқ тартибсизликларга алоқадорликда гумон қилинган одамларни ҳибсга олиш келгуси ойларда ҳам давом этиши ҳақида огоҳлантирган эди.

    Тўполонларга айланган муҳожирларга қарши намойишларга Саутпортдаги фожиа сабаб бўлди. У ерда 29 июль куни 17 ёшли ўсмир Аксель Рудакубана болалар рақси маҳорат дарси иштирокчиларига пичоқ билан ҳужум қилди. Уч нафар қиз ҳалок бўлди, саккиз бола ва икки нафар катта ёшли фуқаро жароҳат олди. Ҳужум қилган шахс қўлга олинди. Рудакубананинг илдизлари Руандага бориб тақалиши маълум бўлди, унинг оиласи ўз ватанларидаги геноцид туфайли Буюк Британияга қочиб кетган, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates