Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Олтиев Элёр Дониёрович Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Элёр Олтиев 2011 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2017 йил Бухоро давлат тиббиёт институтининг клиник ординатурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасида бошлаган.

    Турли йилларда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида бош мутахасcис, бўлим бошлиғи, Когон шаҳар ва Қоракўл туман тиббиёт бирлашмалари бошлиғи, шунингдек Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.

    Тайинловга қадар у Миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates