Бугун Ер аҳолиси “сайёралар паради”ни кузатиш имкониятига эга бўлади

    Бугун Ер аҳолиси ноёб астрономик ҳодисани – “сайёралар паради”ни кузатиши мумкин бўлади.

    Бу ҳақда Боку давлат университетининг астрофизика кафедраси хабар берди.

    Қуёш ботгандан сўнг, қуёш тизимининг олтита сайёраси – Венера, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептун тунги осмонда саф тортади.

    Кафедранинг қайд этишича, ушбу сайёралардан тўрттаси – Венера, Марс, Юпитер ва Сатурнни оддий кўз билан кўриш мумкин. Уран ва Нептунни кузатиш учун телескоп керак.

    Навбатдаги шундай сайёралар паради 2025 йил 28 февралда кутилмоқда, бунда Меркурий олтита сайёрага қўшилади ва осмонда Қуёш тизимидаги еттита сайёрани бир вақтнинг ўзида кузатиш имконияти юзага келади, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates