Маълум қилинишича, ҳайдовчи Д.А. Cobalt русумли автомашинасини бошқариб келаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб, айланиб кетган. Оқибатда ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган А.Д. бошқарувидаги Cobalt автомашинасига урилган.
Мазкур ЙТҲ натижасида Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.