БМТ: Эфиопиядаги кўчки қурбонлари сони 500 нафарга етиши мумкин

    22 июль куни Эфиопия жанубида содир бўлган кўчки оқибатида 257 киши қурбон бўлди ва уларнинг сони 500 нафарга етиши мумкин, деб хабар берди БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси.

    “Маҳаллий ҳокимият томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, қурбонлар сони 500 кишига етиши кутилмоқда”, дея БМТ маълумотлари асосида хабар беради Agence France-Presse.

    Қайд этилишича, ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

    Аввалроқ 229 киши вафот этгани хабар қилинганди. Кўчки мамлакат жанубидаги Гезе-Гофа ҳудудида содир бўлди. Эфиопияда июль ойида бошланган ва сентябрь ойининг ўрталаригача давом этиши кутилаётган ёмғирли мавсум ҳукмронлик қилмоқда. Доимий ёғингарчилик баъзан мазкур мамлакатда кўчкиларга сабаб бўлади, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates