"Беруний" метро бекатида катта "пробка" юзага келди

    Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистон" йўналишининг "Беруний" метро бекатида катта тиқилинч бўлаётганлиги бўйича хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича "Тошкент метрополитени" ДУК маълумот берди.

    Шу йилнинг 16 сентябрь куни соат 13:23 лар атрофида "Ўзбекистон" йўналишининг "Космонавтлар" бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 33-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилди.

    Шу боисдан, белгиланган йўриқномага асосан, электропоезд машинисти томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳаракат таркибидаги носозлик 5 дақиқа ичида бартараф этилиб, ҳаракат таркиби фаолияти қайта тикланди.

    Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда, — дейилади хабарда.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates