Айрим IT-парк резидентлари учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади

    2028 йил 1 январгача Рақамли технологиялар соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, 2028 йил 1 январдан 2040 йил 1 январгача қуйидаги мезонлардан бирига тўғри келадиган IT-парк резидентлари учун Президент Фармонида белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади (ҚҚС бундан мустасно):

    • календарь йил давомида жами даромади таркибида IT-парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари бўйича экспорти ҳажми 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар;
    • календарь йил давомида 18 ёшдан ошган битирувчиларининг 50 фоиздан ортиқ қисми IT-парк резиденти бўлган экспортчи корхоналарга ишга жойлашган IT-таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар.

    2025 йил 1 апрелдан ОТМларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига ҳам “IT-visa” берилади.

    2028 йил 1 январгача Рақамли технологиялар соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates